UzAnalytics
  • Жамият
  • Иқтисодиёт
  • Китоблар
  • Маданият
  • Сиёсат
  • Тарих
  • Халқаро муносабатлар
Belgilar
Arts Culture Orzu Arts Theatre Uzbekistan Uzbeks Yuldosh Juraboev
  • Contact Us
UzAnalytics
  • Иқтисодиёт
    • Графиклар
  • Сиёсат
  • Халқаро муносабатлар
  • Жамият
    • Буюк Келажак
  • Маданият
    • Тарих
    • Китоблар
  • Медиа
    • Видео
  • Колумнистлар
  • Буюк Келажак

Зафар Вахидов билган фармацевтика бизнеси, минтақада орттирган тажриба ва орзу қилган Ўзбекистон

  • May 13, 2019
  • UZ Team

Зафар Вахидов: Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида халқаро фармацевтика компаниясининг бош ҳуқуқий маслаҳатчи ва давлат идоралари билан алоқалар бўйича директор бўлиб ишлади. Қозоғистон Республикасидаги Халқаро фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси юридик кўмитаси раиси. АҚШнинг Нью-Йорк штатида адвокатлик малакасига эга.

− Зафар, қилаётган ишларингиз ҳақидаги гапириб берсангиз. Ишни қачон бошлагансиз? Нималарга эришдингиз?

‒ Чет элларда орттирган профессионал тажрибам ЮНЕСКО тизимида тез-тез хорижий сафарларга чиқишимдан бошланган эди. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети Халқаро ҳуқуқ факультетининг 2-курсида ўқиётган пайтимдан бошлаб ўша ерда ишлаганман. Касб бўйича асосий профессионал тажрибам Вашингтон шаҳри Жорж Вашингтон университетининг Ҳуқуқ мактабидаги ўқишимдан бошланган. Университетларни ўрганиш ва улар билан ёзишмаларга кетган бир ярим йилдан сўнг 2003 йили ушбу университетда ҳуқуқнинг америкача тизимини ўрганишни бошладим, унинг йўналиши интеллектуал мулк ҳуқуқи бўйича эди. 2004 йили ҳуқуқ магистри даражасини олганимдан сўнг АҚШда яна бир йил қолишга, Нью-Йорк штатида адвокатлик лицензиясини олишга ва тажриба орттиришга қарор қилдим. Бир чоғроқ юридик фирмада ва эндигина иш бошлаётган нефть ва газ компаниясида озроқ амалиёт ўтай олдим. У ерда мен шуғулланган лойиҳалар Ўзбекистон билан боғлиқ эди. Лекин 2005 йили эришган энг муҳим ютуғим Нью-Йорк штатида адвокатлик лицензиясига имтиҳон топшириб, уни олганим бўлди. Ўзбекистонга қайтганимдан бир оз сўнг етакчи халқаро юридик фирманинг Тошкентдаги офисига ишга кирдим. 2006 йили Ўзбекистонда энди иш бошлаётган юристга бундан кўпини орзу қилиш ҳам имконсиз эди. Аксарият вақт офисдаги ягона юрист бўлганим учун меҳнат шартномалари ва савдо белгилари ҳимояси, фармацевтика ва телекоммуникация соҳаларининг ҳуқуқи, коррупцияга қарши кураш ва регуляторлик масалалари, геологоразведка ҳамда молиялаш битимлари, судлар ва ҳк. – қисқаси, ҳамма нарса билан шуғулланишимга тўғри келган. Ўзбекистондаги иш ҳажми ўша пайтлар барқарор бўлмагани учун 2010 йили офис ёпилди ва ўша фирманинг Олма-Отадаги офисига ишга ўтдим. 2010 – 2015 йилларда чет эллик инвесторларга консультация бериш ҳамда ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва суд жараёнларида қатнашиш учун Ўзбекистонга қатнаб юрдим. Шу билан бирга, Ўзбекистон ва Қозоғистондаги фармацевтика компанияларига турли ҳуқуқий масалалар бўйича хизмат кўрсатиш амалиётини кўпайтира бошладим.

2015 йили фармацевтика соҳасига янада чуқурроқ кириб бориш учун халқаро фармацевтик гуруҳга кирувчи маҳаллий дорилар бозорида етакчилик қилаётган компанияда бош ҳуқуқшунос маслаҳатчи сифатида иш бошладим. Менгача бу ерда алоҳида юристлар бўлмагани учун зикр этилган компаниянинг барча шартномалари ва қоидаларини ишлаб чиқиш ва жиддий тарзда қайта кўриб чиқишимга тўғри келган. Қозоғистон Республикасининг Халқаро фармацевтика ишлаб чиқарувчилари уюшмаси ишида фаол қатнашганим учун унинг юридик қўмитаси раиси этиб сайландим. Компаниянинг ўзида эса давлат идоралари билан алоқалар бўйича директор этиб тайинландим. Энди Қозоғистон фармацевтика соҳасининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлари билан боғлиқ турли лойиҳаларни ишлаб чиқишда фаол қатнашяпман. 2017 йилдан бошлаб Қозоғистондан ташқари МДҲнинг бошқа бозорларида (Беларусь, Озарбайжон, Ўзбекистон ва Қирғизистон) ҳам компаниянинг бўлинмаларига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш билан шуғулланяпман.

– Фармацевтика бизнеси ҳақида сўзлаб берсангиз. У – Ғарб мамлакатларида барча бизнесларнинг олди. Бизнинг мамлакатларда у қандай ривожланяпти?

− Фармацевтика бизнеси ва Марказий Осиё мамлакатлари бозори хилма-хил. Қозоғистон фармацевтика бозори ҳаммасидан катта. Ушбу мамлакат минтақадаги бошқа мамлакатлардан азалдан фармацевтика бозорида асл препаратлар ва брендланган генериклар устун бўлиб келгани билан ажралиб туради. Ҳозир Қозоғистонда миллий валютанинг қадрсизланиши ортидан давлат ва аҳоли шахсий маблағларини тежаётгани сабабли бозорда асл дори-дармонлар ўрнига улар ўрнини босувчилари – генериклар кўпроқ сотилмоқда. Бугунги бозорда фаолиятини ҳар доим ахлоқ қоидалари асосида юритадиган дунёнинг етакчи фармацевтика компаниялари билан бирга ҳуқуқий механизмлар эркинлигини суиистеъмол қилаётган бошқа компаниялар ҳам бор. Қозоғистон бозорининг яна бир фарқли жиҳати давлат харидлари улушининг салмоқли экани ва шунга яраша давлатнинг аҳолини дори-дармон билан таъминлаётганидир. Шу билан бирга, айни пайтда Қозоғистондаги фармацевтика бизнеси нарх ва ахлоқий меъёрлар кескинлиги сабабли глобал фармацевтика бизнеси учун жозибасини йўқотмоқда ва афсуски, бу истеъмолчиларга фойда келтириши даргумон. Тез орада мажбурий тиббий суғурта жорий этилаётгани бир оз умид уйғотади, шунинг ҳисобига дори-дармон бозори, кам бўла-да, ўсиши мумкин.

Ўзбекистон фармацевтика бозори жадал ўсмоқда. Бу валютанинг эркин ковертацияси, мамлакат бозорининг очилиши ва аҳоли фаровонлиги ўсиши билан боғлиқ. Аммо Қозоғистондан фарқли ўлароқ, Ўзбекистон бозорида МДҲ ва учинчи дунё мамлакатларидан олиб келинаётган генериклар устунлик қилади. Қиммат асл ва генерик препаратлар сотилиши камлиги мамлакатда давлат харидларининг айтарли йўқлиги билан боғлиқ. Шу сабабли Ўзбекистон олдида қилиниши керак бўлган ишлар ҳали кўп: дориларни сотиб олишнинг аниқ, бозорнинг эса ахлоқий қоидаларини белгилаб олиш, мажбурий тиббий суғуртани ишлаб чиқиш ва жорий қилиш ва ҳк. Бу соҳада иш бошланди, аммо ҳали қийинчилик ва хатолар кўп бўлади. Бунга маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар берилаётганини мисол қилиб келтириш мумкин. Бу уларга солиқ тўловчилар ҳисобидан енгил фойда олиш имконини беради. Давлат маблағлари тақчиллиги билан бирга ушбу ислоҳотни амалга оширишда малакали кадрлар ва компетенциянинг етишмаслиги ҳам жиддий муаммолардир.

− Ҳозир Қозоғистонда ишлаяпсизми? Ушбу мамлакатдаги ишбилармонлик муҳитини қандай баҳолайсиз? Улардан нималарни ўргансак бўлади?

− Турли мамлакатлар билан фаол ва анчадан бери савдо қилиб келаётган ва улардан инвестициялар жалб қилаётган Қозоғистон минтақадаги бошқа мамлакатлардан кўра дунёдаги товарлар, хизматлар, қимматбаҳо қоғозлар, инсон потенциали ва ресурслар алмашувига кўпроқ боғланган. Боз устига, ушбу мамлакат олдига узоқни кўзловчи мақсадларни қўйган. Шулардан бири 2050 йилга бориб, энг ривожланган мамлакатлар ўттизталигига киришдир. Бинобарин, мамлакатдаги ишбилармонлик муҳити қўшнилариникига нисбатан анча яхши. Турли умумжаҳон рейтинг кўрсаткичлари ҳам шундан далолат беради.

Қозоғистоннинг давлат хизматлари иши кўрсатиш бўйича стандартларидан ўрнак олса арзийди. Масалан, аҳоли ва тадбиркорларга хизмат кўрсатиш марказлари Ўзбекистондаги ягона дарча марказларини ривожлантириш учун яхши улги бўлади. Барча жараёнлар ва бажариладиган иш тартиби аниқ белгилаб қўйилган. Валюта режими ва қимматбаҳо қоғозлар бозори эркинлиги ҳурматга сазовор. Коррупцияга қарши курашга оид қонунлар ва тизимлар анча яхши ривожланган. Рўйхатни яна давом эттириш мумкин. Шу билан бирга, муаммолар ҳам ошиб тошиб ётибди – ҳамма нарса рисоладигидай деб бўлмайди.

– Минтақамизга келмоқчи бўлаётган чет эллик инвесторларга нималарни тавсия қиласиз?

– Мен давлат ёки хусусий кафолатларга қараб эмас, бозор ва тартибга солувчи қонун-қоидаларни оқилона таҳлил қилиб, инвестиция киритишни тавсия қиламан. Кўпинча имтиёзлар вақтинча бўлади. Шунингдек, “остонадаёқ” барча келишув ва мажбуриятларни ёзма равишда қайд этиб олишни маслаҳат бераман.

Ўзбекистонга сармоя киритаётган чет эллик инвесторларга берадиган яна бир муҳим тавсиям давлат ёки бошқа шериклар билан баҳсларни ҳал этиш масаласига тегишли. Чет эллик инвестор давлат ёки бошқа шериклар билан шартномалар тузаётганда эҳтимол тутилган баҳсли масалалар халқаро арбитражда кўриб чиқилишини талаб қилиши мақсадга мувофиқ. Сабаби, мамлакатларимиздаги судлар ижроия ҳокимиятидан тўлиқ мустақиллиги билан мақтана олмайди.

− 2035 йилдаги Ўзбекистонни қандай тасаввур қиласиз?

− 2035 йилда Ўзбекистонни ҳар томонлама фаровонликка эришган, ижроия органлари, парламенти, судлари ва ОАВ – барчаси фаолиятини профессионал тарзда, бир-биридан мустақил амалга ошираётган давлат сифатида кўраяпман, тўғрироғи, кўргим келади. Ўша давлатда ҳокимият сайланадиган ва ворислик бўлади, қонунчилик актлари ва давлат хизматчилари ватандошлар қулайлиги ва фаровонлиги учун хизмат қилади, унда инсонлар ҳуқуқидан ҳеч бир тўсиқларсиз фойдаланади, унда инсонлар ва компаниялар нафақат ташқи бузғунчи кучлар, қолаверса, давлатнинг ноқонуний аралашувидан ҳимояланган бўлади, унда хусусий мулкка эгалик ҳуқуқи ҳамма нарсадан устун бўлади, унда барча ватандошлар керакли даражада бепул тиббий ёрдам олади, шу билан бирга, қўшимча тиббий хизматлар олиш учун молиявий имкониятга эга бўлади, унда одамлар узоқ умр кечиради, чунки ҳаёт тарзи ва атроф муҳит бунинг учун қулай бўлади, унда ҳар бир киши ўзи учун муносиб ва турли-туман таълимни танлайди, унда иқтисодий, ҳуқуқий ва ижтимоий муҳит турли мамлакатлар ва минтақалардан келган кишилар яшашни истайдиган даражада яхши бўлади.

Total
0
Shares
Share 0
Tweet 0
Share 0
Share 0
Share 0
Share 0
Share 0
UZ Team

Интересное
  • Буюк Келажак
  • Китоблар

Ўзбекистоннинг инновацион ривожланишига оид таклиф ва мулоҳазалар

  • Sentabr 13, 2019
  • Буюк Келажак
  • Жамият

Йўлбарсхон Мансуров: “Технологияни ўзлаштириш, яъни бошқа давлатларнинг ишланмаларидан Ўзбекистонда қонуний фойдаланиш зарур”

  • Mart 14, 2019
  • Буюк Келажак

Болония жараёни нима?

  • Mart 6, 2019
  • Буюк Келажак

Рахмад Собиров: «Ақлли меҳнат қилишни ўрганишимиз керак»

  • Mart 4, 2019
  • Буюк Келажак

Глобализациянинг урф-одатимизга таъсирини муҳокама қилиб ўтиришимиз мантиқсиз

  • Fevral 21, 2019
  • Буюк Келажак

Малика ШАРИПОВА: Ўзбекистонни ақлий ресурсларни экспорт қилувчи мамлакат сифатида кўришни истайман

  • Fevral 20, 2019
  • Буюк Келажак
  • Иқтисодиёт

Равшанжон Хўжанов: Ўзбекистонда электр энергиянинг қарийб 30 фоизи исроф бўлмоқда

  • Fevral 7, 2019
  • Буюк Келажак
  • Иқтисодиёт

Ҳабиб Абдуллаев: Аҳолининг турмуш тарзи ва маиший яшаш даражаси керакли даражадан паст

  • Fevral 6, 2019

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uzanalytics.com
  • Contact Us

Input your search keywords and press Enter.