«Orzu Arts» – Марказий Осиё саҳна санъатининг бойлигини Европада тақдим этиб, Шарқ ва Ғарб ўртасидаги маданий алмашинувларни кашф этаётган ягона бир театрдир.
Бу ноёб театрнинг асосчиси ва бадиий раҳбaри Йўлдош Жўрабоев, UzAnalytics учун ўз фаолияти ва келгуси лойиҳалари ҳақида айтиб берди.
Йўлдош, Orzu Arts Европанинг ягона Марказий Осиё театри деб аталади. Буюк Британиядаги бундай театри компаниясини ташкил этиш ғояси қандай пайдо бўлди? Бунинг энг қийин томони нимада эди?
Энг бошидан буён менинг лойиҳам Буюк Британиядаги биринчи Ўзбек театри деб аталди. Вақт ўтиши билан мен шундай қилиб ўз-ўзимни қолипга солишимни англадим, чунки менда бўлган билим бундан ҳам кенгроқ бўлган ва менинг Европа томошабинларга айтадиган гапларим кўп эди. Ўшандан бир йил ўтиб, ўзимизни Марказий Осиё театри деб атай бошладик.
Лондоннинг театр дунёсида, чет элда, тилсиз ва алоқаларсиз чет иш бошлаш энг қийини эди. Бу ҳақиқатданам жуда қийин бўлди. Аммо фикр- ғалла, ҳар доим, ҳали талабалик йилларимдан бошлаб (амалда дўппи киймасамда) дўппим остида турган эди. Мен ўша вақтларда ўзим учун ҳатто логотип чизиб, лойиҳаларни режалаштириб юрардим. Ўзимнинг кичкина театримни ўзбекча, Марказий Осиёлик услуб билан бўлишини тасаввур қилардим. Масалан, Лондонда пaб-театрлар бўлгани каби бизда чойхона-театрлар бўлишини хоҳлар эдим.
Лондонда Orzu Arts театрининг яратилиши билан, бизнинг логотипимиз албатта ўзгарди ва энди юлдузга интилувчи қанотли болакай ўрнида қизилгина лола турибди. Лекин гап ундамас. Гап орзуларимиз ушалмоғида!
Тилнинг ўзига хос хусусиятларидан ташқари, Orzu Arts Ўзбекистондаги ёки Қирғизистондаги театрлардан қандай фарқ қилади?
Фақатгина фарқ шундаки, Англияда актёр сифатида сиз ўзингизча иш тутасиз ва актёрлик ишларини доимо ўзингиз излаб топасиз. Бунинг устига сиз тирикчилик учун қўшимча даромад келтирадиган ишларни, биз кунлик-иш деб атайдиган ишларни бажаришингиз керак. Марказий Осиёда эса, сиз тўлиқ стажга эга театр компанияси ишчи-ходимидирсиз, ҳамда сиз учун театр-компания томонидан мунтазам иш ҳақи, тўланадиган таътил, беморлик таътили ва пенсия-нафақаларингиз ҳал этилади.
Актёрликка келсак, театрни яратиш ҳамма жойда айнан бир хил тизим, айни қарашлар. Orzu Arts, шунингдек, Марказий Осиёдаги санъат ижроси бойлигини кашф қилиш вазифасини ҳам бажаради.
Сизнингча қайси спектакл Британиялик томошабинлар томонидан жуда яхши қабул қилинган деб ҳисоблайсиз? Эшитган энг яхши илтифотни эслай оласизми?
Medea ва Red & White Frida сўнгги иккита спектакли айниқса муваффақиятга эришди, бунга Туркманистоннинг Овлякули Ходжакулининг сахналаштирувчи режиссерлиги сабаб бўлди. Дунёда машҳур Овлякули Ходжакули 2017 йил декабр ойидан бошлаб “Орзу”нинг бош режиссери.
Биз эшитган энг яхши илтифот «Медеа» спектакли учун бўлиб «Tour de fource!» олқиши эди. Бундан ташқари, London Pub Theatres номли журнал спектаклни “ҳиссиётларга бой ва унутилмас” деб тасвирлаган.
Икки йил бурун Муножoтнинг 4-та намойиши “Лондондаги Women and War (Аёл ва Уруш) санъат фестивали доирасида тақдим этилди. Британияда “Муножот” спектакли шахсан сиз учун қандай аҳамиятга эга? У классик Муножотдан нимаси билан фарқ қилади?
Муножoт классик “Муножот” қўшиғига эмас, балки Чингиз Айтматовнинг “Сомон йўли” романига асослангандир. У нафақат Совет Иттифоқида, балки бутун дунёдаги Иккинчи жаҳон урушида хонавайрон бўлган аёлларнинг қайғу ва азобларига бағишланган. Ўша оғир дамларда аёллар ҳам урушда қатнашган, далаларда, фабрикаларда ҳам жанг қилишган, уларнинг ҳар бири ўз ватанига, уйларига, эрларига, ўғилларига, оталарига ва яқинларига фидо бўлишган. Ч. Айтматовнинг қаҳрамони ҳам Тулганой тўрт ўғли ва севимли эрини жангда йўқотган. Унинг урушдан омон қолган келини эса туғруқ пайтида вафот этган. Аммо уруш уни ўз ватанини ва уйини севишдан ҳамда жангга қарши курашдан тўхтатолмаган.
Сиз Буюк Британияда “Оrzu Arts Oчиқ Марказий Осиё санъат фестивали” (Orzu Arts Open Central Asia Arts festival) деб номланган йиллик фестивални бошлагансиз. У Лондонда икки маротаба ўтказилди. Бу маросимни ўтказиш ташаббусингизга Марказий Осиёдаги расмий муносабат қандай бўлди? Элчихоналар томонидан дипломатик ёрдам кўрсатилдими?
Аввалига бундай фестивалнинг муваффақиятли бўлишига ҳеч ким ишонмаган, ҳатто мен, хорижда яшовчи, бу соҳада чекланган алоқага эга муҳожир бу катта лойиҳани ёрдамсиз уддалаёлмай ташлаб кетишни ўйлагандим. Аммо биринчи икки йил жуда катта муваффақият билан ўтди, ҳатто ўзим бир ўз ҳайратда қолдим. Марказий Осиё элчихоналари, албатта, иштирокчилар ва меҳмонлар учун кириш визаларини бериш билан қўллаб-қувватлашди. Бундан ташқари, Лондонда жойлашган “Dash Arts” компанияси ва унинг ижодий мудирлари томонидан бизга яхшигина ёрдам кўрсатилди.
Сиз ҳозир учинчи фестивал устида ишлаяпсизми?
Очиқ Марказий Осиё халқаро санъат фестивалининг учинчи нашри 5-15 ноябр кунлари Лондондаги турли жойларда бўлиб ўтади. Маросимлар “Pasha Central Asia” ресторани, SOAS университети, “Россотрудничество” саройи театрларида бўлиб ўтади. Бундан ташқари, қатнашувчи кўплаб артистлар ва компаниялар нафақат Марказий Осиёдан, балки бутун дунёдан келиб иштирок этиш истагини билдиришгани учун буларга яна бошқа кўпгина маросим-жойлар қўшилади. Бу йил ҳозирча танланган мамлакатлар: Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Беларус, Ҳиндистон, Кипр, Туркия, Уйғуристон – Хитой, Германия, Буюк Британия вa Швециядир.
Cанъат кўргазмалари, шунингдек, болалар кўргазма устахоналари, кино намойишлари, театр томошалари, озиқ-овқатлар ва бошқа кўплаб тадбирлар ташкил этилади. Дастур ва жойлар, Марказий Осиё ва ташқи ҳудудлардан иштирок этувчи асосий шахслар ҳақида батафсил маълумот фестивал вебсайтида яқинда эълон қилинади.
Марказий Осиёдан севимли эркак ва аёл қаҳрамонларингиз борми? Нима учун улар Eвропада ва юртимизда томошабинларга қизиқарли деб ўйлайсиз?
Менинг севимли эркак қаҳрамоним, албатта, Хўжа Насриддин ва аёл қаҳрамоним Майсарахонимдир. Булардан бошқа ким ҳам ёвузликни ажойиб ҳазил ва латифалар билан енга оларди. Табиийки, бу характерлар одамларнинг бошига ғаним Бойлар ва Хонларнинг дастидан тушган саросимага қарши курашиш учун жуда зарур бўлган. Дарҳақиқат, кўп нарсалаp қадим замонлардан буён ҳали унчалик ўзгармаган ва шунинг учун ҳам томошабинларга қизик бўлади.
Ўзбекистоннинг қайси таниқли намояндалари театр билан ҳамкорлик қилган ёки қилмоқда?
Биз нафақат Ўзбекистоннинг, балки бошқа кўп мамлакатларнинг кўплаб ижодий шахслари ва компаниялари билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Бу йилнинг бошида Лондонда Тошкент Давлат Ёшлар театри, Қирғизистон халқ ёзувчиси Султон Раев, таниқли қозоқ ёзувчиси Дўлат Иссабеков ва бошқалар билан ҳамкорлик қилдик.
Сизнинг ўзбекча ва қирғизча севимли спектаклларингиз қайсилар?
Севимлиларим рўйхатининг охири йўқ. Бунинг сабаби шундаки, Ўзбекистон, Марказий Осиё маданий жиҳатдан жуда бой мамлакатлар ҳисобланади, пьесалар, ҳикоялар, романлар, қўшиқлар, эртаклар . Марказий Осиё – бу ижодий одамлар учун олтин манбаидир. Фақатгина янаям чуқурроқ қазмоқ керак холос.
Яқин келажакда Буюк Британияда қандай спектакллар такрорланиши ёки янгидан қўйилиши мумкин?
Бош режиссеримиз Овлякули Ходжакули ва продюсерларимиз Амита Чанкар ва Жозеф Сандерслар билан биргаликдa ҳозир биз Марказий Осиёнинг барча мамлакатларидан спектаклларни танлаяпмиз. Ҳали жуда кўп ишлар қилиниши керак. Аммо биз эндигина иш бошладик, шунинг учун биз учун ҳали ҳаммаси олдинда!
Жавобларингиз учун катта рахмат!