UzAnalytics
  • Жамият
  • Иқтисодиёт
  • Китоблар
  • Маданият
  • Сиёсат
  • Тарих
  • Халқаро муносабатлар
Belgilar
Arts Culture Orzu Arts Theatre Uzbekistan Uzbeks Yuldosh Juraboev
  • Contact Us
UzAnalytics
  • Иқтисодиёт
    • Графиклар
  • Сиёсат
  • Халқаро муносабатлар
  • Жамият
    • Буюк Келажак
  • Маданият
    • Тарих
    • Китоблар
  • Медиа
    • Видео
  • Колумнистлар
  • Графиклар
  • Медиа

Босма ОАВ қисқача тарихи: тонгдан шомгача

  • Iyun 26, 2020
  • UZ Team

Сурат манбаси: firetrip.me

1993 йилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳар йили 27 июнь матбуот ва ОАВ ходимлари куни сифатида нишонланади. Агар ўтган асрнинг охирларида ушбу сана оммавий ахборот воситаларининг уч асосий тури – радио, телевидение ва матбуот (газета ва журналлар) ходимларининг касб байрами ҳисобланган бўлса, бугунги кунда бу байрамни нишонлайдиган аудитория анча кенгайди. Сабаби, интернетнинг ихтиро қилиниши ва унинг қисқа вақт ичида жадал ривожланиши ахборот узатиш ҳамда тарқатиш шакллари ва усулларига катта таъсир кўрсатди. Гарчи интернет технологияларининг ривожланиши юқоридаги анъанавий уч кўринишдаги ОАВнинг ахборот тарқатиш шаклларини ўзгартираётган бўлса-да, унинг босма нашрларга таъсири кўпроқ. Онлайн оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги блогерлик фаолияти босма шаклдаги матбуотни медиа хизматлар бозоридан фаол равишда четга сурмоқда. Оқибатда сўнгги йилларда босма газеталар ва журналлар ададининг барқарор пасайиши кузатилмоқда. Албатта, медиа соҳасидаги бу каби барча ўзгариш ва жараёнлар ахборотни истеъмолчига етказиб бериш тезлигини бир неча баробар оширишига ҳамда истеъмолчилар аудиториясини анча кенгайишига олиб келди. Аммо, шу ўринда, интернет нашрларининг босма матбуот эга бўлган имкониятларга эга эмаслигини таъкидлаб ўтиш лозим. Интернет тезкорлик бўйича шубҳасиз чемпион, бироқ сайтда чоп этилган мақолага ўзгартириш киритиш, исталган вақтда материални олиб ташлаш мумкин. Босма нашрларда бунинг иложи йўқ, чоп этилган мақолани оператив тарзда йўқ қилиш мушкул масала.

Босма матбуотнинг охирги йилларда кузатилаётган таназзулига қарамай, ахборот тарқатишнинг ушбу шакли оммавий ахборот воситаларининг бугунги кўриниш ва даражага етишида мустаҳкам пойдевор бўлди. Матбуот пайдо бўлганидан буён у узоқ ва машаққатли йўлни босиб ўтди: бу шаклланиш, жадал ривожланиш ва охирги йилларда кузатилаётган босма нашрларга талабнинг кескин пасайишини ўз ичига қамраб олади.

Қуйида босма матбуотнинг қисқача тарихини инфографикаларда эътиборингизга ҳавола қиламиз:

Инфографикани тайёрлашда қуйидаги манбалардан фойдаланилди:

Wikipedia сайтининг Газета, The Daily Graphic, Daily Mirror саҳифалари

Журналистика и обучение

https://historytime.ru/rekordyi-ginnesa/argumentyi-i-faktyi-v-knige-rekordov/

https://jourdom.ru/news/39956

Total
0
Shares
Share 0
Tweet 0
Share 0
Share 0
Share 0
Share 0
Share 0
UZ Team

Интересное
  • Графиклар
  • Жамият
  • Иқтисодиёт

Ўзбекистонда камбағаллик ва иқтисодий тенгсизлик

  • Fevral 24, 2023
  • Графиклар
  • Жамият

Ўзбекистонда оналар ўлими: Унинг олдини олиш мумкинми?

  • Dekabr 24, 2022
  • Медиа

Ўзбекистоннинг ахборот суверенитети қандай таъминланяпти?

  • Oktabr 18, 2022
  • Графиклар

Марказий Осиё иқтисодиёти

  • Sentabr 8, 2022
  • Медиа

Марказий Осиёдан Ўзбекистонгача: араб таҳлил марказларида Ўзбекистон мавзуси

  • Dekabr 23, 2021
  • Медиа

Янги Ўзбекистон: Туркия, Эрон, Покистон матбуотида президент сайловининг ёритилиши

  • Noyabr 25, 2021
  • Медиа

Янги Ўзбекистон сайловлари – араб матбуоти нигоҳида

  • Noyabr 16, 2021
  • Графиклар
  • Иқтисодиёт

Миллий иқтисодиётнинг ўсишида электротехника тармоғининг ўрни

  • Iyul 2, 2021
  • Медиа

Марказий Осиё март ойида: воқеалар шарҳи

  • Aprel 6, 2021

Fikr bildirish Javobni bekor qilish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

uzanalytics.com
  • Contact Us

Input your search keywords and press Enter.