Муаллиф: Руслан Изимов
Ушбу суҳбат давомида Руслан Изимов Рафаэлло Пантуччи билан қуйидаги саволларга жавоб излайди: нега Хитой Марказий Осиёда ўзи истамаган ҳолда империяга айланмоқда? Пекиннинг “Бир макон – бир йўл” ташаббусини олға суриш бўйича ёндашуви қай тарзда ўзгариб боради? Украинадаги уруш Хитойнинг Евроосиёдаги ўз ролига бўлган қарашини қандай ўзгартирмоқда? Москва билан Пекин Марказий Осиёдаги манфаатлари мувозанатини сақлаб қола биладими? Ва ниҳоят Марказий Осиё мамлакатлари кўп векторли ташқи сиёсатини қай йўсинда сақлаб қолиши мумкин?
Рафаэлло Пантуччи – Британия Хавфсизлик ва мудофаа масалаларини тадқиқ қилиш бўйича бирлашган қироллик институтининг катта илмий ходими. Илгари у халқаро хавфсизлик соҳасидаги тадқиқотлар бўйича директор бўлган. Р. Пантуччи Сингапурдаги С. Ражаратнам номидаги халқаро тадқиқотлар мактабининг катта илмий ходими ҳамдир. Унинг тадқиқотлари марказида терроризм ва терроризмга қарши кураш, шунингдек, Хитойнинг Ғарб мамлакатлари билан муносабатлар туради. Ҳозирги кунда олим вақтини Лондон билан Сингапур ўртасида ўтказмоқда. Р. Пантуччининг илмий ишлари ҳақидаги қўшимча маълумотларни http://www.raffaellopantucci.com сайтидан, Хитой билан Марказий Осиё ҳақидаги илмий ишига оид маълумотни http://www.chinaincentralasia.com сайтидан топиш мумкин.
Яқинда Sinostan. China’s Inadvertent Empire (“Синостон: Хитойнинг бехос империяси”) китоби нашрдан чиқди, унда муаллифлар Пекиннинг Марказий Осиёдаги стратегияси мисолида Хитойнинг империя сифатидаги кўтарилиши ҳақида ҳикоя қилади.
Китоб икки муаллиф: Сингапурдаги С. Ражаратнам номидаги халқаро тадқиқотлар мактаби (RSIS) катта илмий ходими Рафаэлло Пантуччи билан Лондондаги Хавфсизлик ва мудофаа масалаларини тадқиқ қилиш бўйича бирлашган қироллик институти (RUSI) эксперти, академик, ёзувчи, жуғрофий-сиёсий энергетика бўйича эксперт, 2014 йилда Кобулда вафот этган Александрос Петерсеннинг 10 йиллик меҳнати натижаси ҳисобланади.
Китоб муаллифлари, асосан, Марказий Осиё Хитой учун ҳам расмий Пекиннинг ички сиёсати, ҳам глобал мақсадлари нуқтаи назаридан қанчалик муҳим эканини кўрсатиб беради. Бутун китоб давомида барқарор ва гуллаб-яшнаётган Марказий Осиё Хитойнинг энг беқарор минтақаси бўлмиш Шинжон-Уйғур мухтор туманидаги (ШУМТ) узоқ муддатли барқарорликни таъминлашнинг асосий шартларидан бири экани ҳақидаги фикр қизил ип бўлиб ўтади.
Муаллифлар Хитойнинг Марказий Осиёга мўлжалланган комплекс стратегияси борми, деган саволни ўртага ташлайди. Улар таҳлил асосида Пекиннинг ШУМТга оид аниқ қараши ва стратегияси бор, унинг Марказий Осиёдаги сиёсати эса ўша стратегиянинг мантиқий ва жуғрофий давомидир, деган хулосага келади. Айнан шунинг учун Хитой ҳокимияти Марказий Осиёга кўп миллиард долларлик сармоя ётқизмоқда, инфратузилма, транспорт ҳамда маданий ва гуманитар алоқаларни ривожлантирмоқда.
Китоб муаллифлари фикрича, Хитойнинг Марказий Осиёдаги бундай тиниб-тинчимас фаолияти минтақадаги кучлар мувозанати жиддий ўзгариб кетишига сабаб бўлмоқда. Масалан, ЕИ билан АҚШ Марказий Осиёга устувор минтақа сифатида қарамайди ва бу ерда Ғарбнинг таъсири узлуксиз пасайиб бормоқда. Айниқса, бу пасайиш АҚШ қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилгандан сўнг аниқ кўзга ташланиб қолди.
Аммо Хитой билан Россиянинг минтақадаги таъсири, аксинча, кенгайиб бормоқда. Ани дамда Россиядан фарқли ўлароқ, Пекин кенг молиявий имкониятларга эга ва Хитой раҳбарияти бундан ёш республикаларнинг ушбу мамлакатга қарамлигини янада ошириш йўлида фойдаланмоқда.
Хитой минтақага таъсирини ошириш учун турли пишанглардан, шунингдек, кўп томонлама ва икки томонлама форматлардан тенг даражада фойдаланмоқда. Шу тариқа Пекин Марказий Осиёдаги минтақақий кооперация жараёнини назорати остида сақлашга, яна бир муҳим жиҳат – бошқа мамлакатларнинг минтақадаги интилишларига қаршилик кўрсатиши имконига эга бўлишга интилмоқда. Пировардида айнан Марказий Осиё Хитой ортиб кетган глобал нафсининг (амбиция) ёрқин кўрсаткичига айланмоқда. Нега Хитой Марказий Осиёда ўзи истамаган ҳолда империяга айланмоқда? Пекиннинг “Бир макон – бир йўл” ташаббусини олға суриш бўйича ёндашуви қай тарзда ўзгариб боради? Украинадаги уруш Хитойнинг Евроосиёдаги ўз ролига бўлган қарашини ўзгартирмоқдами? Москва билан Пекин Марказий Осиёдаги манфаатлар мувозанатини сақлаб қола биладими ёки улар очиқ рақибларга айланиб кетадими? Ва ниҳоят, Марказий Осиё мамлакатлари кўп векторли ташқи сиёсат йўналишини қандай сақлаб қолиши мумкин?
Биз ушбу саволларни суҳбат жараёнида китоб муаллифи Рафаэлло Пантуччи билан муҳокама қиламиз.
Рафаэлло Пантуччи: Руслан билан Лидия, дастлаб мени суҳбатлашиш учун таклиф қилганингиз учун сизларга миннатдорлик билдиришга ижозат бергайсизлар. Ҳар доим сизлар тайёрлаган материалларни мароқ билан ўқийман. Бу – мен учун шараф. Сингапурдаги С. Ражаратнам номидаги халқаро тадқиқотлар мактаби (RSIS) катта илмий ходими ҳамда Британия Хавфсизлик ва мудофаа масалаларини тадқиқ қилиш бўйича бирлашган қироллик институтининг (RUSI) катта илмий ходимиман. Ҳозир Сингапурда яшаб турибман.
Китобингиз “Синостон: Хитойнинг бехос империяси” деб аталади. Нима учун Хитой, ҳеч бўлмаса, Марказий Осиёда бехосдан империя бўлиб қолаётгани ҳақида суҳбатдошларимизга қисқача далиллар келтириб берсангиз.
Ҳа, китобнинг Марказий Осиё ва Хитойда, шунингдек, сўнгги ўн йиллик мобайнида минтақада ўтказилган улкан ҳажмдаги тадқиқотларга асосланган дастлабки шарти шуки, Марказий Осиё дунёнинг Хитой тобора энг муҳим акторга айланиб бораётгани қисми бўлиб қолмоқда. Бу табиий ва сиёсий омилларнинг муайян комбинацияси сабаб юз бермоқда, яъни буни Хитойнинг атай қилаётган ҳаракатлари натижаси деб бўлмайди. Лекин оқибатда Хитой айрим жойларда энг муҳим акторга айланмоқда. Ҳа, ҳа, энг муҳим акторга. Лекин у қайсидир маънода ушбу масъулиятни зиммасига олишдан манфаатдор бўлмаган актордир. Яъниким, минтақага назар соладиган бўлсак, бутун Марказий Осиё Хитойга итисодий имкониятлар, ҳатто хавфсизликка оид айрим чекланган қарорлар манбаси, жаҳондаги муҳим шерик сифатида қараётганини кўрамиз. Лекин шу билан бирга, аслида Хитой минтақанинг айрим жойлари – Афғонистон бўладими, Марказий Осиё бўладими ёки каттароқ минтақа бўладими – уларнинг муаммоларини ҳал этишдан унчалик манфаатдор эмас. Яъниким, Марказий Осиё дунёнинг каттароқ таъсир кучи ҳозир бўлган қисмидир, унинг ҳозирлиги жуда кучли ва жойлардаги барча амалдор шахслар учун муҳим, аммо у бундан манфаатдор бўлиши ёки жойлардаги муаммоларни ҳал этишга онгли равишда қўшилиши, ёки минтақадаги аксарият мамлакатлар учун йирик иқтисодий шерик бўлиш билан боғлиқ масъулиятни зиммасига олиши шарт бўлмаган кучдир.
Маълум маънода айнан Марказий Осиё Хитой глобал нафси ортиб кетганининг ёрқин кўрсаткичидир. 2013 йил Си Цзинпин айнан Марказий Осиёда, Қозоғистон пойтахтида “Бир макон – бир йўл” ташаббусини таклиф этгани эсимизда. Ўтган 9 йил мобайнида ташаббус узоқ йўлни босиб ўтди. Агар Марказий Осиёни мисол сифатида оладиган бўлсак, бу ерда “Бир макон – бир йўл”, айниқса, 2015 – 2019 йилларда оддий машаббусдан амалий инфратузилма лойиҳасига айланди. Лекин ҳозир ушбу ташаббус ҳақида кўп гапирилмаяпти. Бу нима билан боғлиқ? Бунга сабаб фақат пандемиями ёки ташаббуснинг қарз қопқонлари ва бошқа заиф нуқталари таъсир кўрсатяптими?
Марказий Осиё кўп жиҳатдан “Бир макон – бир йўл” ташаббуси учун ҳал этувчи аҳамият касб этишидан хабарингиз бўлса керак, чунки Си Цзинпин нега айнан уни собиқ Остонада ва Назарбоев университетида эълон қилганининг сабаби бор, чунки у Буюк ипак йўлининг иқтисодий камарини – маконини тавсифлаётган, таклиф этаётган пайт у аллақачон амалга оширилаётган эди. Яъниким, Си Цзинпин Марказий Осиё билан Хитойда анча вақтдан бери юз бераётган жараёнга ном берган эди. Бу айни ёндашув, бундай инфратузилма яратиш ғояси, кредитлар бериш, бозорларни очишга, алоқани яхшилашга уриниш дунёда олға суриш керак бўлган жуда ижобий ташқи сиёсий қарашнинг эътирофи эди. Яъниким, Хитой билан Си Цзинпин буни ўзининг асосий ташқи сиёсат ғоясига айлантиришга қарор қилаётганини сиз ҳам кўриб турибсиз, деб ўйлайман. Мени буни ўн йил давомида Марказий Осиёда юз берган ёндашувнинг ўзига хос глобаллашуви деб айтган бўлур эдим. Марказий Осиё шу тариқа кейинчалик глобал миқёсга кўтарилган ташаббуснинг синов майдони бўлган. Бу “Бир макон – бир йўл” ташаббусига ўзига хос қараш эди. Лекин шуни ҳам тушуниб олиш керакки, “Бир макон – бир йўл” муайян лойиҳагина эмас, умумий қараш ҳамдир. У – Си Цзинпиннинг катта ташқи сиёсат ғояси. ХХР раиси ушбу ғояни дунёга олиб чиқмоқда. У бу ғояни кўп жиҳатдан ўзининг ташқи сиёсий ғояси сифатида институционаллаштирди. Хитой коммунистик партияси конституциясига қаралса, унга “Бир макон – бир йўл” киритилганини кўриш мумкин. Бунинг маъноси шуки, токи ҳокимият жилови Си Цзинпиннинг қўлида экан, “Бир макон – бир йўл” ҳар доим долзарблигича қолаверади ва ҳеч қаёққа ғойиб бўлмайди.
Лекин бошқа тарафдан, кўпчилик ушбу инвестициялардан айримлари сустлашиб қолганини билдирмоқда ва аслида ҳам шундай. Фикримча, бу бир қатор жараёнларнинг натижаси бўлди. Иккинчидан, пандемия сўнгги бир неча йил давомида воқеалар ривожини сустлаштириб қўйгани аниқ. Биласизки, Хитойнинг бундай йўл тутаётгани бошқа мамлакатлар учун жуда оғир ва жуда кенг қамровли мамлакат билан савдо-сотиқ қилишга уриниш нуқтаи назаридан муаммоларни келтириб чиқармоқда. Лекин аслида муаммолар ундан олдин ҳам бўлган. Аслида муаммолар “Бир макон – бир йўл” авжига чиққан 2013 йилдан 2015 ёки 2016 йилга қадар ҳам пайдо бўлган, ўша пайтлар пул барча йўналишларга тарқатилган, компаниялар ҳамма жойга сармоя киритган, ҳамма жойда янги лойиҳалар амалга оширилиши эълон қилинган эди. Бу ишга миллиардлаб долларлар сарфланди. Аммо ўша пул самарали ва керакли йўналишларда харж қилинаётгани маълум эмас эди.
Балки айрим лойиҳалар муваффақиятли чиқмас ва уларга сарфланган пул ҳавога учиб кетар, қабилидаги саволлар туғилган эди. Хитой банклари, Хитой компаниялари бироз тўхтаб қолганда ёки уларга бироз тўхташга, қилаётган ишларини, аслида зарур лойиҳаларни амалга ошираётганини текширишга буйруқ берилганда, иқтисодий пасайиш юз берди, бироз қисқараш вужудга келди, чунки “Бир макон – бир йўл” халқаро ёрдамни талаб қиладиган улкан лойиҳа бўлиши ҳеч кимнинг тушига кирмаган эди. Ҳеч қачон Хитой фақат пул тарқатиши тахмин қилинган эмас. Аслида гап Хитой компанияларини дунёга олиб чиқиш, ташқи сиёсий қараш орқали савдо-сотиқ алоқаларини йўлга қўйиш, бунга ёрдам бериш учун тегишли инвестициялар киритиш ва турли лойиҳаларни амалга ошириш ҳақида кетаётган эди. Лекин оддийгина пул тарқатиш ҳақида ҳеч қачон гап бўлган эмас. Шу боис қисқариш юз берганини биласиз, фикримча, айнан шунинг учун бироз сусайиш бўлганини кузатяпмиз.
Ташаббус билан боғлиқ муҳокама ҳам тиниб қолгани сабаби у ҳақдаги шовқин ҳаддан зиёд қизиб кетгани, керагидан ортиқ ғайрат қилиб юборилгани билан боғлиқ, деб ўйлайман. Аммо мен таъкидламоқчи бўлган асосий нарса – ушбу ташаббус ҳеч қаерга ғойиб бўлгани йўқ. Биз бундан олдин ташаббусни амалга ошириш бўйича изчил саъй-ҳаракатларни кўрган бўлсак, энди Хитой уни бироз қайта форматламоқда. Энди Хитой глобал тараққиёт ташаббуси ҳақида гапираётганини ва у “Бир макон – бир йўл”нинг янгича талқини эканини кўряпмиз. Бироқ, билишимча, “Бир макон – бир йўл” концепцияси ва унинг ортида турган қараш моҳиятан ҳеч қаерга йўқолиб кетмайди. Тўғри, айрим лойиҳалар фаоллиги бироз сустлашиб қолди, чунки Пекин учун пул беҳуда сарфланмаётгани ва ташаббус доирасидаги лойиҳалар ишлаётганига ишонч ҳосил қилиб олиш муҳим эди.
Айни пайтда “Бир макон – бир йўл” ташаббуси бўйича турли фикрлар бор. Ҳатто баъзи баҳоларга кўра, Хитой ундан воз кечиши ҳам мумкин экан. Лекин “Бир макон – бир йўл” Си Цзинпиннинг бренд лойиҳаси экани ва Хитой томони токи Си ҳокимиятда экан, ундан воз кечиши амри маҳоллиги ҳақидаги қарши фикр ҳам мавжуд. Қайд этиб ўтилганидек, бир тарафдан, у жуда тез ривожланган ва сўнгги 5 – 6 йил – қисқа вақт мобайнида Евроосиё, умуман, жуда кўп дунё мамлакатларини қамраб олди. Аммо айни ташаббусга сўнгги воқеалар нуқтаи назаридан қаралса, хусусан, Украинадаги уруш Евроосиёга муқобил ва турли-туман маршрутлар зарурлигини кўрсатиб берди. Ушбу 2 та ҳолат Хитойнинг қитъадаги ролига бўлган қарашга қандай таъсир кўрсатди?
Ҳа, Украинадаги воқеалар, Хитой учун муҳим. Бутун бошли “Бир макон – бир йўл” концепцияси қалин алоқалар ўрнатиш, очиқлик, чегаралар очиқлиги, савдо-сотиқ ва товарлар бир жойдан иккинчи жойга ташилишининг соддалигига эришишни кўзлайди. Мана шу ўринда Хитой билан Европа ўртасидаги улкан мамлакат бўлмиш Россия Ғарбнинг қаттиқ санкцияларига учрамоқда. Аҳвол шу даражадаки, товарларни ушбу мамлакат орқали ташиш мушкуллашиб қолди. Ишқилиб, ҳар хил масалаларга ўртага чиқди. Бир тарафдан, Украина қайсидир маънода “Бир макон – бир йўл” ташаббусининг бош мақсади эди, бу нафақат Хитой инвестициялари нуқтаи назаридан, балки бошқа кўплаб соҳаларда ҳам кўзланган мақсад эди, можародан олдин Хитой Украинанинг энг йирик савдо шериги бўлган. Мен ҳозирги савдо-сотиқ кўрсаткичи қанақа эканини билмайман. Ушбу мамлакатлар кўп жиҳатдан Хитой учун муҳим эди ва қўққисдан Евроосиё қуруқлигида улкан тўсиқ пайдо бўлди. бу юкларни ташиш учун муммолар келтириб чиқараётгани тушунарли, аммо булар амалий муаммолар ва уларни енгиб ўтса бўлади, чунки ҳатто Россия орқали юк ташиш оғир бўлган тақдирда ҳам, бошқа маршрутлар бор, улар орқали юк ташиш синаб қўрилади. Шунинг учун ҳозирча бу муаммо бўлса-да, қайсидир маънода ҳал этиб бўлмайдиган даражада эмас, деган фикрдаман. Хитой нуқтаи назаридан Украинадаги уруш сабаб юзага келаётган жиддийроқ масала Россия билан муносабатлардир. Мана шу уруш қайсидир маънода Хитой ва Россия ўзини Ғарб билан ўртадаги зиддиятда иттифоқчилар деб биладиган муносабатларни чиндан ҳам кескинлаштириб юборди. Энди реал ва қақшатқич ҳарбий ҳаракатлар давом этмоқда. Ва улар дунёни муросасиз чизиқлар билан бўлиб ташлади – жаҳон энди мамлакатларни уришувчи тарафлар ёнини олаётганга бўлиб юборди. Ҳозир мен яшаб турган Жануби-шарқий Осиёда одамлар бутунлай гангиб қолган. Эҳтимол ўртада турган одамлар ҳам бордир, лекин улар ҳам қайсидир томон ёнини олишга қарор қилишга интилмоқда. Лекин биз Европага, айниқса, Хитой ва Россия билан ўраб олинган Марказий Осиёга қарасак, ушбу минтақа автоматик тарзда Россиянинг Ғарб иқтисодий тизимидан кесиб олиб ташлангани ва бу оқибатлар Хитой учун нималарга сабаб бўлишини аниқ ҳис қилади. Бу Марказий Осиёнинг анчадан бери Ғарб билан алоқа ўрнатишга, ушбу йўналишда очилишга уринишларини муракакаблаштиради. Менимча, “Бир макон – бир йўл” ташаббуси амалга ошиши учун ҳамма нарса қийинлашиб, айланиб ўтиш йўлларини излашга тўғри келади. “Бир макон – бир йўл” ташаббусидаги энг оқилона жиҳатлардан бири унинг ҳеч қачон аниқ мамлакатларга боғланиб қолмаганидир, у ҳар доим очиқлигича қолмоқда. Бутунлай очиқ ғоя сифатида у тез мослашиб, ўзгариб кетиши мумкин. Ортидан тўхтаб қолиш ёки таназзул бошланадиган ҳеч қандай чегара йўқ. Йўқ, у ҳар доим курс ва йўналишни ўзгартириши мумкин. Ва мен, айнан шундай бўлади, деб ўйлайман. Марказий Осиёнинг бундан ҳам жиддийроқ муаммоси Ғарб тобора яккалаб қўяётган минтақага боғланиб қолиш хавфи борлигидир. Бундан чиқиб кетиш ва Марказий Осиёнинг ўзи истаётган Ғарб билан муносабатларини ривожлантириш керак бўлади.
Хитой билан Россиянинг Марказий Осиёдаги бўлғуси муносабатлари форматини қандай кўрасиз? Шу пайтгача Москва билан Пекин муроса йўлини топиб келаётган эди. Энди дунёдаги вазият ўзгариб бормоқда. Россия муқаррар тарзда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий жиҳатдан заифлашиб қолмоқда. Бундай вазиятда Хитой Марказий Осиёдаги статус-квони (мавжуд ҳолатни) қатъий ўзгартиришга уриниб кўриши мумкинми?
Бу – чиндан ҳам қизиқ ва мураккаб савол, чунки Хитой олдинги юрган йўналишдаги ҳаракатини давом эттираверади, деб ўйлайман. Хитой Марказий Осиёда ўз манфаатларини кўзлайди. Хитой билан Россиянинг Марказий Осиёга қарашлари ўртасидаги тафовутга келсак, кўплаб хитойлик экспертлардан эшитганим бўйича у узоқ йиллар мобайнида шаклланган бўлиб, Хитойнинг минтақадаги транзакцион потенциалини, яъни берган нарсаси эвазига нимадир олишини англатади. Бу минтақанинг турли сабабларга кўра Хитой билан муносабатлари турлича бўлган 5 та мамлакатидир. Муносабатларда хавфсизликка алоҳида қараш бурчаги мавжуд, чунки мамлакатлар бир-бири билан чегарадош, шунинг учун хитойликлар потенциал мухолифатидан, уйғурлар Марказий Осиёдан кутилмаганда ҳужум қилишни уюштиришидан хавотирланади. Лекин, умуман, Пекин бу ишни доим “сендан угина, мендан бугина” қабилида қилиб келади, Россиянинг эса минтақага қараши кўпроқ патерналистикдир (оталарча ёки илгаридан мавжуд иборра билан айтсак, катта оғаларча). У Совет Иттифоқининг бир қисми бўлган минтақага қайсидир маънода ўзининг ҳудуди сифатида қарайди. Бу Марказий Осиёда жуда нозик масала эканини яхши тушунаман, бироқ бу масалага Россия ҳам шундай қарайди, деб қўрқаман. Айни масалага қараш, у ҳақда ўйлаб кўришнинг энг яхши йўли юз берган, ўтган йили ўзимиз гувоҳ бўлган хавфсизлик билан боғлиқ асосий муаммоларга бўлган муносабатларга назар солишдир. Ўтган йил ўртасида Кобул ҳукумати қулаганини эсласак, бу ишни қўққисдан Тожикистон ва Ўзбекистоннинг Афғонистон билан чегарасида ҳарбий машқлар ўтказишга шошилган Хитой ҳарбий кучлари қилгани йўқ. Хитой минтақага қурол сотишга ҳам шошилмади. Бу ишни Россия билан КХШТ қилди. Россия чиндан ҳам вазиятга аралашди. Хитой эса бундан унчалик ҳам манфаатдор эмас. Моҳиятан, Хитой ўзига зарур бўлган ишни қилди. У муносабатлар ўрнатади, манфаатларини илгари суради, лекин юзага келган бўшлиқ ўрнини тўлдиришдан манфаатдор эмас, чунки хитойликлар параллел иш олиб боришни маъқул кўради, уларни Россия билан зиддиятга бориш эмас, муайян манфаатлари учун диққат-эътиборни жамлаш қониқтиради. Менимча, Марказий Осиё нуқтаи назаридан муҳим бўлган сўнгги унсур, пировардида, Хитой ҳам, Россия ҳам Марказий Осиё минтақасидаги бошқа ҳар қандай масаладан кўра жуғрофий-сиёсий иттифоқни муҳимроқ деб билишидир. Бунинг маъноси шуки, улар Марказий Осиёда ишни тўқнашувгача олиб боришни истамайди, чунки глобал иттифоққа путур етказишни кўзлаётгани йўқ, бу уларнинг АҚШ билан Ғарбга қарши туриши жиҳатидан муҳим.
Умуман, Хитойнинг Марказий Осиёдаги узоқ муддатли стратегияси янги шакл ва мазмунга эга бўла бормоқда. Менимча, Пекиннинг минтақадаги ёндашувлари ўзгарганига қарамай, кўп жиҳатдан мақсад ва интилишлари аввалгича қолиб келмоқда. Буни шартли равишда 90-йиллардаги мақсад ва интилишлар деб айтиш мумкин. Пекин Марказий Осиёда барқарорликни таъминлашга интилди, чунки унинг ҳудудидан ШУМТ хавфсизлигига таҳдид бўлмаслиги керак эди. 2000-йилларда Хитой сиёсатининг минтақадаги асосий эътибори Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) форматидан фойдаланишга ва Марказий Осиёнинг энергетика секторида ҳозир бўлишга қаратилди. Кейинчалик, 2010-йилларда эса ШҲТ потенциали тамом бўла бошлади. Шу билан бирга, Хитой ва Россия ўртасида муайян зиддият кўзга ташланадиган бўлди, чунки Москва минтақадаги интеграция тузилмаларини (Божхона иттифоқи, ЕОИИ) фаоллаштирди. Булар ўша ШҲТ доирасида янги лойиҳаларни амалга ошириш имконини бермай қўйди. Оқибатда 2013 йилга келиб, “Бир макон – бир йўл” ташаббуси пайдо бўлди. У Марказий Осиё мамлакатлари билан муносабатларни кўп томонлама форматдан икки томонлама форматга ўзказиш имконини берар эди. Бироқ орадан кўп ўтмай, коронавирус пандемиясининг ҳалокатли оқибатлари сабаб “Бир макон – бир йўл” ташаббуси рақобат устунликларини йўқота бошлади. Аммо Пекин ҳозирча “Бир макон – бир йўл”дан ҳам, ҳатто ШҲТдан ҳам воз кечишга тайёр эмас, чунки уларни ўзининг обрўси билан боғлиқ лойиҳалар деб билади. Айни чоқда Хитой бугун С + С5 (Хитой + Марказий Осиё) минтақавий форматидан фаол фойдаланмоқда. Шу тариқа Пекин Марказий Осиёдаги минтақавий кооперация жараёнини назоратида ушлаб туришга, шунингдек, яна бир муҳим жиҳат: бошқа йирик давлатларнинг минтақадаги интилишларига қарши туриш имкониятига эга бўлишга ҳаракат қилмоқда. Сизнингча, яқин истиқболда Хитойнинг минтақадаги сиёсати қай тарзда ўзгариши мумкин? Хитойнинг Марказий Осиёдаги интеграциядан кўзлаган манфаатлари қандай?
Мен даставвал бир қизиқ фактни келтирмоқчиман. Агар ўтмишга қайтиб, 1994 йилга назар солсангиз, Ли Пэн илк марта минтақа бўйлаб улкан сафарга чиқиб, Душанбедан бошқа барча пойтахтларга ташриф буюрганини кўрасиз, чунки ўша пайтда Тожикистондаги вазият фуқаролар уруши давом этаётгани учун жуда хавфли бўлган. Лекин у барча пойтахтларга борди. Қизиғи шундаки, унинг ўша пайтдаги сафари вақтида муҳокамалар учун мавзу қилиб, хитойликлар ўша пайтда айирмачи деб атаган уйғур диссидентлари туғдириши мумкин бўлган таҳдидлардан хавотирланиш, янги Буюк ипак йўлини қуриш ва минтақанинг дунёнинг қолган қисмлари билан алоқаларини йўлга қўйиш олинган эди. Аслида минтақанинг энергетика ресурсларини Хитойга импорт қилиш ва ҳатто энергетика ресурсларини бутун Хитой бўйлаб етказиб бериш ҳақида ҳам гап бўлган. Аммо 1994 йилда асосан 2 та масала: Янги Буюк ипак йўлини қуриш ва хавфсизлик муаммоси муҳокама қилинган. Ҳозир ҳам мана шу 2 та банд асосийлигича қолмоқда. Аммо ШҲТ доирасида, кейинчалик C5 + 1 форматида ва бошқа кўплаб тузилмаларда муҳокама оҳанги ўзгарди. Мен айтмоқчи бўлган асосий гап шуки, Хитой ҳеч қачон бирор нарсани кўп томонлама усул билан қилмаган. Шунинг учун, менимча, Хитой қандайдир минтақавий ёндашувга эга ёки шуни қўллаяпти дейиш, хавфли. Аслида бундай эмас. Хитой барча фронтларда бир вақтда ҳаракат қилади. ШҲТ доирасидаги учрашувларни олсак, қачон ўтказилганидан қатъи назар, улар одатда катта йиғин бўлади, унда раҳбарлар, ташқи ишлар вазирлари ёки яна кимлардир ўзига хос кўп томонлама форматда учрашади. Аммо улар яна саммитдан сўнг ёки у давом этаётган пайтда икки томонлама учрашувлар ҳам ўтказилади. Икки томонлама учрашувлар чоғида талай келишувларга эришилганини кўп эшитганман. Яъниким, Хитой бир вақтда барча даражаларда иштирок этади. Фикримча, улар бундай йўл тутишни давом эттирмоқда, чунки Хитой тизими жуда катта ва ёндашув барча йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилишни давом эттиришни талаб этади. “5 + 1” жуда қизиқ формат бўлгани учун ҳам унга асосий эътибор қаратилиши лозим, чунки у Қўшма Штатларга қарши туришга қаратилган. Аслида хитойликларни Россиянинг минтақадаги таъсири унчалик безовта қилаётгани йўқ, чунки хитойликлар билан руслар Марказий Осиёдан истаётган нарсасида ўзаро келишиб иш тутади, Марказий Осиёни ўзига муаммо туғдирмайдиган, барқарор ва савдо қилиш мумкин бўлган минтақа деб билади. Улар истаган асосий нарса – шу. Марказий Осиё муаммо келтириб чиқармаётган пайт уларни қониқтиради. Россиянинг минтақага ёндашуви олдинга йўналган, назорат қилишни кўзлайди, Хитойнинг ёндашуви эса чекланган ва айтиш мумкинки, вазиятлар билан боғлиқ, яъни, келинг, “бирор иш қилайлик, нима биландир машғул бўлайлик” деган принцитпга асосланади. Аммо, умуман олганда, бу ёндашувлар бир-бирига зид келмайди. Аслида мен бу икки давлат ўртасида катта рақобатни кўраётганим йўқ, лекин Қўшма Штатлар билан рақобат бор. Шу сабабли “5 + 1” формати Американинг “5 + 1” формати акс-садоси бўлди ва Хитойнинг Марказий Осиё билан худди АҚШдек ҳамкорлик қилаётганини кўрсатишга уриниш бўлди. Бу Марказий Осиёга нисбатан Хитой сиёсатида келгусида кўришимиз мумкин бўлган улкан муаммо борлигини кўрсатади. Хусусан, сизлар АҚШнинг минтақадаги ролини аста-секин чеклашга қаратилган сокин уринишни кўриб турасизлар. Бу ўзига яраша ҳаракатилантирувчи куч бўлади. Бошқа мақсадлар сирасига минтақа барқарорлигича қолиши, яхши савдо шериги бўлиши, хусусан, Шинжон учун яхши иқтисодий шерик бўлиши киради. Бундан ташқари, хитойликлар уйғур диссидентлари, уйғур жангарилари хавфсизликка таҳдидидан хавотирланишда давом этаверади, улар уйғурларнинг Хитойга ҳужум қилиш учун минтақада фитна уюштириши мумкинлигидан қўрқади, яъни хавфсизликдан хавотирланади, чунки минтақада нодавлат ташкилотлари ёки миллатчилар сони ортиб бормоқда. Бу Покистон ва Афғонистон қаторида, Марказий Осиёга ҳам тарқалмоқда. Улар Хитойни ўзлари норози бўлган улкан империя давлати деб билади, унга қарши норозилик билдиради ва буни зўравонлик билан изҳор қилади. Шунинг учун сизлар келгусида Хитой сиёсатида кўришингиз мумкин бўлган ўзгаришлар Қўшма Штатларнинг минтақадаги фаоллигини сўндиришга уриниш йўлидаги бўлган тобора ортиб бораётган истак билан боғлиқ. Уйғур жангариларининг хавфсизликка ноанъанавий таҳдидлари билан боғлиқ ўсиб бораётган хавотирларга гувоҳ бўласиз. Бу – эскириб кетган муаммо. Албатта, Хитой минтақани бақарорлаштириш мақсадида унинг иқтисодий тараққиётига кўмаклашади, бундан кўзланган яна бир мақсад Шинжонни ҳам барқарорлаштириб ривожлантиришдир.
Агар сизнинг, Хитой Марказий Осиёда АҚШни ўзининг асосий рақиби деб билади, шу билан бирга, у Россия билан бирга мавжуд бўлиш ва ҳамкорликнинг муросали андазасини топа олмоқда, деган фикрингизни давом эттирсак, биз, яъни Марказий Осиё мамлакатлари нима қилишимиз керак? Масалан, биз учун Ўша АҚШ кўп векторли ташқи сиёсатни сақлаб қолиш учун энг муҳим мувозанат сақловчи кучлардан биридир. Аммо йилдан-йилга ушбу мувозанатни сақлаш мушкуллашиб бормоқда, чунки, бир тарафдан, айни суҳбатимиз чоғида эслаб ўтган кўп томонлама тузилмаларимиз кўп, улар – ЕОИИ, ШҲТ, КХШТ ва бир неча 5+1 формати. Улар бизга кўп векторли сиёсат юргизиш имконини бермоқда. Лекин, бошқа тарафдан, бу тузилмалар бизни қарама-қарши томонларга борган сари кучлироқ тортмоқда. Минтақа ташқарисида бўлган мутахассис сифатида сиз Марказий Осиё мамлакатлари бундан кейин ташқи сиёсатини қандай юргизиши керак, деб ўйлайсиз? Марказий Осиё мамлакатларининг энг мақбул ташқи сиёсат стратегияси қандай бўлиши мумкин? Мен ҳам буни жуда мушкул муаммо деб ўйлайман, чунки Марказий Осиё амалда боши берк кўчага кириб қолди. Жуғрофияга қаралса, минтақа ушбу икки йирик давлатнинг ўртасида, буюк давлатлар сиёсати марказида жойлашган. Марказий Осиёнинг икки тарафида жойлашган 2 та буюк давлат – Россия билан Хитой – тўғри таъкидлаб ўтганингиздек, қайсидир маънода ўзаро муроса йўлини танлаган, улар, асосан, Ғарб билан зиддиятига ўралашиб қолган. Марказий Осиё фойдаланишни истаётган ёки фойдаланаётган кўп векторли ёндашувни ушбу контекстда амалга ошириш жуда қийин. Лекин Марказий Осиё Россиянинг Украинадаги урушига қандай муносабат билдираётганини кузатиш қизиқарли, деб ўйлайман. Албатта, маълум маънода норозилик бор, уни айрим ўта юқори лавозимли амалдорлар билдирган ва бу бир неча ишораларда маълум бўлган эди. Минтақадаги кишилар украинларга гуманитар ёрдам юборганини ва русларнинг босқинини айрим кишилар қоралаганини кўриш мароқли бўлди. Бу – жуда ижобий иш ва уни Вашингтонда ҳам, Европанинг айрим мамлакатларида ҳам кўриб туришибди. Фикримча, маълум маънода мустақилликнинг мана шу даражасини намойиш қилишни, мавжуд босимга қарамай, бунақа ишларни давом эттиравериш керак. Ғарбда ҳеч ким минтақа Хитой ва Россия билан муносабатларини бас қилишини кутиб ўтиргани йўқ. Бунинг иложи йўқлиги тушунарли. Фақат умумий жуғрофия сизларни минтақа билан боғлаб турибди, бу – нормал ҳолат. Аммо бу ерда гап сизлар ўзингиз учун қандай мустақил йўл қураётганингиз ҳақида кетмоқда. Мен Марказий Осиё минтақаси бунга ва масалан, Россия ва Хитойдан хавфсирашларини очиқ айтишга қодир деб ўйлайман. Хитой билан боғлиқ ҳолатда Шинжонда юз бераётган воқеалар ҳақида кўпроқ гапириш, у ердаги одамларга ёрдам бериш ёки ҳеч бўлмаганда, Хитой ҳукуматига бу ҳақда ташвиш билдириш айни чоқда жуда ижобий қабул қилиниши турган гап. Бу мана шу кўп векторлиликни силлиқроқ амалга ошириш имконини берган бўлур эди. Шунда Ғарб минтақа билан қалинроқ ҳамкорлик қилишга уринган ва кўп векторли ёндашувни амалга оширишда ёрдам берган бўлур эди. Ғарбда бундай бўлаётганини эътироф этаётган одамлар бор. Хусусан, Қўшма Штатлар сўнгги пайтларда нимадир қилишга интилди ва бу – жуда қизиқ. Лекин минтақа маълум маънода мустақиллигини намойиш этиши чиндан ҳам муҳим. Шу билан бирга, Россия ва Хитой билан ўртада зиддият бўлмаслиги керак. Минтақа мустақиллигини намойиш этиш билан кўп векторли сиёсатини нафақат бу ердаги, қолаверса, барча ташқи мамлакатлар билан мустаҳкам муносабатлар ўрнатиш орқали юритиши мумкин, бу унинг минтақа ичидаги мавқеларини ҳам мустаҳкамлайди.